Париж — 2024. Нейтрал мақомда иштирок этган атлет медалли бўлди

Париж-2024. Нейтрал мақомда иштирок этган атлет медалли бўлди

Олимпия ўйинлари доирасида оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасида 102 килограммгача вазн тоифасида дастурлар якунланди.

Унинг ғолиби 2023 йилги жаҳон чемпиони, Хитой вакили Лью Хуанхуа бўлди. Токио — 2020 чемпиони (109 кг вазн тоифасида) ўзбекистонлик Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Кучли учликни 2019 йилги жаҳон чемпиони, икки карра Европа чемпиони, беларуслик Евгений Тихонцов якунлаб берди, у нейтрал мақомда иштирок этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.