4 нафар фуқаро 40 тага яқин Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, салкам 300 млн сўм зарар келтирган.
2023 йил 16 декабрь куни «Оғитма» кўлидан 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган 12 дона Туркистон мўйловдори, 7 дона товонбалиқ, 17 дона зоғора ҳамда 1 дона мойбалиқни тақиқланган усулда, яъни тўр ёрдамида овлаганлиги аниқланган. Натижада табиатга 292 миллион 162 минг сўм зарар етказилган ва ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Шунингдек, яна бир ҳуқуқбузарга нисбатан Т.Р.га Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг “г", «э», "ж” бандлари билан Жиноят кодекснинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.