Алькарас Цинциннатида дастхат қўйиш маросимини ўтказди

Алькарас Цинциннатида дастхат қўйиш маросимини ўтказди

«Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра ғолиби, дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Цинциннатидаги (АҚШ) «Мастерс» турнири бошланиши олдидан дастхат қўйиш маросимини ўтказди.

У имзо қўйиш чоғида болаларни навбатда суриб чиқаришга уринаётган катта ёшли мухлисларга мурожаат қилди.

«Олдинда болалар бор, туртманглар, хўпми?» — деди ўтган йили Цинциннатидаги мусобақа финалчиси мухлисларга қарата.

Алькарас Цинциннатида дастхат қўйиш маросимини ўтказди
2024 йилги Олимпиада кумуш медали совриндори 21 ёшли Карлос Алькарас Цинциннатидаги турнирни иккинчи даврадан бошлайди.

1/16 финалда у дунёнинг 30-ракеткаси австралиялик Алексей Попирин ва франциялик Гаэл Монфилс ўртасидаги учрашув ғолиби билан ўйнайди.

Соврин жамғармаси 6 795 555 доллар бўлган «Мастерс» мусобақаси 12-19 август кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Цинциннатидаги амалдаги чемпионлик унвони сербиялик Новак Жоковичга тегишли.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.