ИИО ходимларини видеога олиб, видеони ходимларни обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонун лойиҳаси рад этилди. Қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқлиши кераклиги билдирилди.
«Мазкур ҳолат учун жазони белгиловчи МЖтКга киритилаётган ўзгаришлар, яъни 195-2- модда таҳририда ҳам бир қатор масалалар мавжуд. Ушбу модда ҳам яна ишланиши зарур», дейди сенатор Толибжон Абдумаликов.
Унинг айтишича, қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилади.
Мазкур қонун 2023 йилдан буён муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида депутатлар ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида видеотасвирга олган шахсларга 15 суткагача қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаб, сенатга юборган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.