Тошкентдаги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг барча автобуслари тезлиги 50 км/ соатга туширилмоқда — видео

Тошкентдаги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг барча автобуслари тезлиги 50 км/ соатга туширилмоқда

Автобусларга янги тизим ўрнатилмоқда. Бу дастур қўлланилгач автобуслар тезлиги 50 км/ соатдан ошмайди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг тасарруфидаги барча автобуслар, «Тошавтотаъмирхизмат» УК сервис хизмати ходимлари томонидан автобус ҳайдовчилари бошқарув вақтида тезликни оширмасликлари учун махсус дастур орқали тезликлари 50 км/ соат билан чегараланмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бу дастур қўлланилгач автобуслар тезлиги 50 км/ соатдан ошмайди. Ҳар бир автобуснинг олд ойнасига огоҳлантирувчи белгилар ёпиштирилади.

«Мазкур ишлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида қилинмоқда», — дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ходими.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.