Ушбу жанг UFC 307'нинг асосий жанги бўлади.
Перейра 30-июнь куни бўлиб ўтган сўнгги жангида чехиялик Жири Прохазкани иккинчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
37 ёшли Перейра ММАда 11 ғалаба ва иккита мағлубиятга учраган ва аввалроқ ўрта вазнда UFC чемпиони бўлган. Бразилиялик ярим оғир вазн тоифасида чемпионликни 2023 йилнинг ноябрида қўлга киритган эди.
34 ёшли Роунтри 13 ғалаба ва бешта мағлубиятга учраган. У илк бор UFC чемпионлиги учун курашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.