Олимпия ўйинларида тарихида медал жамғариш бўйича Осиё мамлакатлари рейтинги

Олимпия ўйинларида тарихида медал жамғариш бўйича Осиё мамлакатлари рейтинги

Франциянинг Париж шаҳрида 26 июлдан 11 августга қадар XXXIII Олимпиада баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси ушбу Олимпиадада ўзига хос натижа кўрсатди ва 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия ўйинлари тарихидаги Осиё мамлакатлари рейтингида 5-ўринни эгаллади. Дунё рейтингида эса 46-поғонани банд этди.

Қуйида Олимпиада ўйинларида энг кўп медал жамғарган топ — 10 Осиё мамлакатлари рўйхати келтирилган:

1 (3). Хитой — 303 (олтин), 226 (кумуш), 198 (бронза);

2 (8). Япония — 189, 162, 191;

3 (16). Жанубий Корея — 109, 100, 111;

4 (39). Эрон — 27, 29, 32;

5 (46). Ўзбекистон — 18, 8, 23;

6 (47). Шимолий Корея — 16, 18, 27;

7 (49). Қозоғистон — 15, 25, 38;

8 (54). Таиланд — 11, 11, 19;

9 (56). Индонезия — 10, 14,16;

10 (60). Ҳиндистон — 10, 10, 21.

Ўзбекистон делегацияси шу вақтга қадар Атланта—1996 (1 та кумуш, 1 та бронза), Сидней—2000 (1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза), Афина—2004 (2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза), Пекин—2008 (1 та кумуш, 3 та бронза), Лондон—2012 (3 та бронза), Рио—2016 (4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза), Токио—2020 (3 та олтин, 2 та бронза) ҳамда Париж—2024 (8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза) каби Олимпиада баҳсларида иштирок этган.

Олимпия ўйинларида тарихида медал жамғариш бўйича Осиё мамлакатлари рейтинги
Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.