Рафаэль Надаль US Open 2024 мусобақасида ўйнамайди.
Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. Испаниялик теннисчи ўзи учун кейинги турнир Берлиндаги Лэйвер кубоги бўлишини айтди.
US Open 2024 мусобақаси 26 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади. Лэйвер кубоги 20-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.