Спортнинг регби тури бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Спортнинг регби тури бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Наманган вилояти Поп тумани 2-сон спорт мактаби спорт майдонида спортнинг регби тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жамоалар иштирок этди.

Якуний натижалар қуйидагича шаклланди:

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин Наманган вилояти жамоаси
2-ўрин Тошкент вилояти жамоаси
3-ўрин Тошкент шаҳар жамоаси

Қиз болалар ўртасида эса:

1-ўрин Наманган вилояти жамоаси
2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси
3-ўрин Хоразм вилояти жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоаларни вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев ҳамда туман ҳокими Аъзамжон Султоновлар медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.