Ҳолат юзасидан Истанбул Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.
Олиб борилган текширишлар давомида 1982 йил Қарши шаҳрида туғилган Х.Д. Туркиянинг Ушоқ шаҳрида Туркия фуқароси М.Г. томонидан эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб турилганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 27 август куни Бош консулхона, Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбул шаҳридаги вакили, “Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамияти ва Туркия Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
«Натижада, ватандошимизнинг ҳаётига ва соғлигига зиён етказилмаган ҳолда қутқарилиб Ушоқ шаҳар ички ишлар бошқармасига етказилди»,- дейилади хабарда.
Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлаганлиги учун М.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Х.Д.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.