Болалар омбудсмани ҳолат тафсилотларини очиқлади.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Андижон вилояти Асака туманидаги 34-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида содир бўлган. 9 синф ўқувчилари А.Х. ва М.Р. (2009 йилда туғилган ўғил болалар) ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, А.Х. М.Р. ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
«Вазият юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.