Ушбу чегара божхона постида расмийлар иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу пост Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг Қирғизистон ҳамда Хитойга ўтиб қайтишлари ва транзит ўтишлари учун энг қисқа ва қулай ҳисобланади.
Хорижий ва миллий ташувчилар энг қисқа ва қулай йўналиш орқали водий вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг нафақат чегарадош, балки хорижий давлатларга экспорти янада тезлашади.
Шунингдек, Тожикистоннинг Хўжанд вилоятидан Россия, Хитой ҳамда Қирғизистон давлатларига олиб ўтиладиган транзит юклар ҳам «Учқўрғон» чегара пости орқали ҳаракатланиши натижасида Андижон вилояти «Дўстлик» чегара постидаги транспорт оқими 30-40 фоизга камайиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.