Сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бош котибнинг оила аъзолари Туркияда дам олди. Прокуратура ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд талон-торож қилинганини аниқлади.
Дам олишга жўнатилган фуқаролар федерацияси бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари экани аниқланди. Шу билан 405 миллион сўм маблағ талон-торож қилинган.
Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
Ҳозирда назорат чоралари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.