Савдо маркази раҳбари ўз ишчиларига зўравонлик қилгани акс этган видеолардан сўнг шаҳар ИИББ мазкур ҳолатлар юзасидан текширув бошлади.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Inbazar дўконида ходим бошқа ходим томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди. Шундан сўнг, савдо маркази раҳбари видеомурожаат қилиб, зўравонга жазо кўрилишини айтиб чиқди.
Аммо, орадан бироз вақт ўтиб, раҳбарнинг ўзи ишчиларига зўравонлик қилгани, калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди.
«Видеода акс этган ҳолатлар эски бўлиб, муқаддам ариза билан мурожаат қилинмаган. Видеодаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», дея хабар қилди пойтахт ИИББ Матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.