Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, Германия билан темир йўл ва автобус ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришилиб, жорий йилда 800дан ортиқ ҳамшира юборилади.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилганлигини таъкидлади.
Маълум қилинишича, жорий йилда Ўзбекистондан 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга уюшган ҳолда юборилади, уларнинг 400 нафари аллақачон ушбу мамлакатда меҳнат қилмоқда.
«Қолганлари тил имтиҳонларини топширишмоқда ва уларнинг энг камида ойлиги 2200 еврони қўлига тоза терадиган пули ташкил қилади ва ундан ташқари юртдошларимиз учун немис технологиясини ўрганишга имконият яратилади»,- дейди Беҳзод Мусаев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.