МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди

МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Австрияда МАГАТЭ билан тегишли келишувни имзолади.

Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) билан келишув имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу лойиҳа онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, пировардида Ўзбекистонда онкология хизматининг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Биз икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз», — деди Р.Гросси.

МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди
Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари шу йил август ойида марказда яратилган қулайлик ва имкониятлар билан танишиш чоғида ходимларни ўқитиш, муассасада самарали бошқарувни йўлга қўйиш топшриғини берган эди. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши ана шу вазифалар ижросига қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди
Учрашув якунида А.Худаяров МАГАТЭ бош директорини Ўзбекистонда ядровий тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлар билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.