ДХШ асосида ушбу йўналишларда тезюрар поездлар учун алоҳида темир йўллар қурилади.
Президент Ўзбекистонда 2030 йилгача умумий қиймати 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли дастур қабул қилинганини таъкидлади.
Хусусан, Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Андижон йўналишларида пуллик автомобиль йўллари, шунингдек, Тошкент – Самарқанд ва Самарқанд – Навоий – Бухоро йўналишлари бўйлаб тезюрар поездлар қатнови учун янги темир йўл линиялари қурилиши лойиҳалари амалга оширилади.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик доирасида республиканинг олтита халқаро аэропортини модернизатсия қилиш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, яқин беш йилда электр, сув ва газ тақсимлаш тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.