Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 05:21 да пойтахтнинг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанцияга тегишли FORD тез тиббий ёрдам автомашинасининг амортизация тизимида носозлик юзага келган.
«Автомашина ҳаракатланаётган вақтда унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган. Автоулов дарҳол Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирда ушбу автомашина соз ҳолатда фаолият кўрсатмоқда», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.