Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли автомобилга 30 нафардан ортиқ болаларни олиб ҳаракатлангани аниқланди

Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли автомобилга 30 нафардан ортиқ болаларни олиб ҳаракатлангани аниқланди

ЙПХ ходимлари автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирди.

Наманган вилояти Косонсой туманида ҳайдовчи 9 ўринли транспорт воситасига 30 нафардан ошиқ болани миндириб ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Косонсой туманида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими ҳаракатланиб кетаётган Hyundai Starex русумли транспорт воситасини тўхтатиб, автомобилни текширганда. Машинада боғча болалари борлиги аниқланган.

Болалар автомобилдан туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 30 нафардан ҳам ошиқлиги маълум бўлади. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда унда тегишли ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.

«Болаларни маҳалладан боғчага йиғиб келаётганимда ЙПХ ходимлари тўхтатди. Меъёрдан ортиқ болаларни юклаганим сабаб ходимлар тушунтириш ишлари олиб борди. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди», — дейди ҳайдовчи.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.