Мазкур жиноий қилмиш жиноий жазо таркибидан чиқарилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилмоқда.
Унга кўра, кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.
МЖтКга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Маълумот ўрнида, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.