Президент Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди

Президент Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди

Давлат раҳбари мазкур аэропортда соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти қурилишига оид тақдимот билан танишди.

Таъкидланишича, Бухородаги аэропорт аҳоли ва туристлар талабига жавоб бермаяпти. Мазкур аэропорт соатига 400 нафар ёки йилига 1 млн йўловчига хизмат кўрсата олади, холос.

Парвозларни бошқариш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимлари, кутиш-кузатиш заллари эскиргани қатновларни кўпайтириш имконини чеклаяпти. Аксарият сайёҳлар Бухорога бориш учун Тошкент, Самарқанд ёки Урганч аэропортларига қўнишга мажбур бўлаяпти. Масалан, 9 ойда Бухорога ташриф буюрган 1 млндан зиёд хорижий туристларнинг 95 фоизи поезд ёки автомобилда борган.

Шу боис жорий йил 31 майда Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қурилиши бошланган эди.

Президент Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди
Давлат-хусусий шериклик асосидаги ушбу лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт ташкил этилади. Соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Йўловчи ва ҳаво кемаларига сервис сифатини ошириш орқали янги халқаро авиакомпаниялар жалб қилинади.

Тақдимотда лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида ахборот берилди.

Президент Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди
Давлат раҳбари янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, терминалнинг қулайликлари, ички ва ташқи қиёфаси бўйича тавсиялар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.