Қашқадарёда пахтага чиқмаганларга болалар пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жазоланди

Қашқадарёда пахтага чиқмаганларга болалар пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, маҳалла раисини жавобгарликка тортди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Меҳнат вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятидаги маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича тарқалган хабар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказган.

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Л.Ўроқов 2024 йил 9 октябрь куни Нушкент қишлоғининг ” Telegram-каналига ушбу хабарни юбориб, ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига чақирганлиги, шундан сўнг, улар теримга келганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Л.Ўроқовга нисбатан, МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

«Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз Бандликка кўмаклашиш бўлимлари ёки 1282 - қисқа рақами ҳамда @munosibmehnat_bot Telegram-боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишларингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.