Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди

Ушбу кўча 24/7 ишлаб, кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади.

Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган. 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган.

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Таъкидланишича, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда wi-фи тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қарийб 3000 кв.м пиёдалар йўли барпо этилиб, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 кв.м) эса табиий гранит тошдан терилган.

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
«Лойиҳанинг иккинчи босқич ишлари бошланиш арафасида. Бунда яшил зоналар кўламини кенгайтириш, ландшафтли дизайнлар яратиш, терассалар қуриш, замонавий ўриндиқлар ўрнатиш каби ишлар амалга оширилиши белгиланган»,- дейилади хабарда.

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди
Эслатиб ўтамиз, гастрономик аллеяда жойлашган тадбиркорлик субъектлари 24 соатлик иш режимига фаолият юритади ва йўлнинг ўзи кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади.

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.