Икки фуқаро сохта сертификатга эга бўлган “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган.
Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.