Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча Афросиёб электропоезди ҳаракати йўлга қўйилди

Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча Афросиёб электропоезди ҳаракати йўлга қўйилди

Самарқанд шаҳрида «SAMARKAND MARATHON 2024» халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан қўшимча йўловчи поезди йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «SAMARKAND MARATHON 2024» халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 1-2-3-4 ноябрь кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 10:20 — Тошкент 12:40776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 14:10 — Самарқанд 16:28

Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан ва электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.