Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдириб, ҳолат тафсилотларини очиқлади.
Маълум қилинишича, Андижон туманида яшовчи Э.Ғ. 102 рақамига мурожаат қилган. У Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг 1-«э»синфида таҳсил олувчи қизи Ғ.О. га ўқитувчиси А.Г. қўлига игна тиққанлиги ва ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
«Натижада юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Ота- оналар томонидан эса ўқитувчи ижобий тавсифланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.О.га суд тиббий экспертизасига олган тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.