– Олиб борилаётган йиғин кўнгилдагидек кетмоқдами?
– Ҳозир барча терма жамоаларимиз Чирчиқдаги базада ўқув-машғулот йиғинларини олиб боряпти. Ҳозирги йиғинимиз иккинчи босқичда бўлиб, базавий техникаларни ошириш устида ишлаяпмиз.
– Жаҳон чемпионати учун таркиб аниқми? Унда Акбар Жўраевни ҳам кўрамизми?
– Акбар кичик танаффусдан кейин машғулотларга қайтган. Ҳозирда якка тартибда ўзи енгил машғулотларни ўтказяпти. Агар мусобақагача ўзининг оптимал спорт формасига кира олса, уни ҳам таркибга киритишимиз мумкин. Режага кўра, 15 ноябрда назорат машғулотимиз бор. Унда дунё биринчилигига тайёрланаётган ҳамма номзодлар худди мусобақадагидек тош кўтаришади. Терма жамоанинг якуний таркиби ва кимнинг қандай ҳолатда экани шу вақтда аниқ бўлади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.