Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чеклов ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чеклов ўрнатилди

Ноқулай об-ҳаво сабабли хориждан учиб келган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

Туман тушганлиги сабабли Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилди:

- «Silk Avia» авиакомпаниясининг Фарғона — Тошкент йўналиши бўйича US402;

- “Uzbekistan Airways ” авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778;

- «UTair» авиакомпаниясининг Сургут — Тошкент йўналиши бўйича UТА — 709;

- «Cеntrum Air» авиакомпаниясининг Дубай-Тошкент йўналиши бўйича MFX — 352.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.