Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, Қирққизобод ҳудуди тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли, ҳар йили қиш мавсумида қор ёғиши оқибатида ёввойи ҳайвонлар, жумладан бўрилар ҳам қишлоқларга келиши каби ҳолатлар кузатилади.
Қайд этилишича, ёввойи ҳайвонларни тутувчи махсус гуруҳ ҳудудга жалб этилган.
Ҳозирда бўриларни қидириш ва уларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Тутилган бўриларни табиий муҳитига яқин шароит яратиш мақсадида ҳайвонот боғига юбориш режалаштирилган.
«Маълумот ўрнида, ҳозиргача аҳолига ҳеч қандай зарар етмаган»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.