Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Йўл ҳақи ва қатнов вақтлари маълум қилинди.

Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Қатновлар «UzAvtotrans service» корхонаси томонидан ЮТАНГ автобусларида жорий йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар амалга оширилади.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди.

Чорвоқдан (Хумсан) эса 12:00 ва 18:00 ҳаракатланади.

Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.