«Автобусда йўл ҳақини нақд пулда тўлаган йўловчилар жаримага тортилмайди» —Транспорт вазирлиги

"Автобусда йўл ҳақини нақд пулда тўлаган йўловчилар жаримага тортилмайди" —Транспорт вазирлиги

Вазирлик йўлкира ҳақини нақд пулда тўлаган йўловчиларни жаримага тортилиши ҳақида хабарларга расмий муносабат билдирди.

Аввалроқ, 1 январдан бошлаб, Тошкентда автобусларда йўлкира ҳақини нақд пулда тўлаш тақиқлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Аниқлик киритилишича, жарималар йўл ҳақини нақд пул билан тўлаганлар учун жорий этилмайди. Нақд пул билан тўлаш энди қабул қилинмагани сабабли, йўловчи автоматик равишда «чипта йўқ» мақомига эга бўлади. Бундай ҳолда, яъни чиптасиз юриш МЖтКнинг 144-моддасига асосан, фуқароларга БҲМнинг 1/10 қисми миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Транспорт вазирлиги йўловчиларга йўл ҳақини 1700 сўм эвазига электрон тўлов турлари бўлган банк карталари, мобил иловалар ҳамда АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишни тавсия қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.