Аввалроқ, Қозоғистонлик тиктокер бозордаги гўштларни видеога олиб, танқидий фикрларини билдирган эди.
Маълум қилинишича, Чорсу деҳқон бозорида ҳам доимий фаолият юритувчи лабораториялар мавжуд бўлиб, бу ерда гўшт маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертизаси амалга оширилади.
Шайхонтоҳур туман бўлими мутахассислари, ИИБ ва бозор маъмурияти билан ўрганиш давомида фуқароларга ажратилган йўлакда санитария қоидаларига зид равишда, ҳеч қандай ҳужжатсиз гўшт маҳсулоти (жигар) сотилаётгани маълум бўлган.
«Шу сабабли 9 кг жигар маҳсулоти савдодан олиниб, ўрнатилган тартибда йўқ қилиш чоралари кўрилди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.