«Чиноркент» темирйўл бекати фойдаланишга топширилди
Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.
Аввалроқ, “Тошкент -Хожикент -Тошкент” йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилиши ҳақида
хабар қилган эдик.
Давлат раҳбари Бўстонлиқ туманига қилган ташрифи давомида, ушбу ҳудудда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга транспорт хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш борасида қатор топшириқлар берган эди.
Натижада Хўжакентдан Чиноркентгача 1,5 км масофага темир йўл қурилди, шунингдек, “Чиноркент” темир йўл бекати қуриб битказилди ҳамда 22 январь куни фойдаланишга топширилди. Бу ерда 150 м узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ер ости туннели барпо
этилди.
Эндиликда Тошкентдан йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар замонавий электропоездда “Чиноркент ” темир йўл бекатига бемалол етиб келиши мумкин.