“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланишни тўхтатиб, уни электр энергиясига алмаштиришни таклиф қилди.
“Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди. Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз керак. Янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Яшил энергетика келажагимиз.”, — дейди Қодиров.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.