Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди

Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди

7 нафар шахс Telegram’да «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни пулини ўзлаштириш билан шуғулланган.

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Telegram ижтимоий тармоғида «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни «Акцияда 20 миллион сўм мукофотига эга бўлдингиз»каби сўзлар билан алдаб, пул маблағларини ўзлаштираётган 7 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди
Маълум бўлишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи 25 ёшли (Ш.Б.) ўз хонадонида Фарғона вилоятида яшовчи 18-25 ёш орасидаги 6 нафар шахсларни жалб қилган ҳолда Telegram орқали «Алишер Усмонов акцияси» номи билан 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фаолият юритган.

Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди
Гуруҳда фуқароларга ютуқ чиққанлиги ҳақида ёлғон маълумотлар юборилиб, ютуқни олиш учун бадал пули талаб қилинган ва турли миқдордаги пул маблағларини бошқа шахслар номидаги банк карталарига тушириб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди
Тадбир давомида мазкур хонадондан 4 дона компьютер, 11 дона телефон, Wi-Fi қурилмалари ҳамда турли банк карталари далилий ашё сифатида олинди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гуруҳнинг ҳар бир аъзосига алоҳида вазифа белгиланган. Бир шахс сохта чек тайёрлаб, гуруҳларни назорат қилса, бошқаси реклама тарқатиш ва гуруҳларга одам йиғиш билан шуғулланган.

Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди
Шунингдек, яна бири фуқаролар билан мулоқотга киришиш вазифасини бажарган бўлса бошқаси кунлик пул тушумларини банкоматлар орқали нақдлаштириш билан шуғулланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида Алишер Усмонов номидан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.