Меҳнат кодексига йиллик меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш тартибини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди.
233-моддага киритилган қўшимчага кўра, бундан буён якшанба ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ҳисобга олинмайди. Ушбу янгилик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пул компенсацияларига ҳам татбиқ этилади.
Бундан ташқари, ҳақ тўланмайдиган таътилнинг давомийлиги жами 12 ойлик давр ичида уч ойдан ошмаслиги керак (илгари ҳақ тўланмайдиган таътилдан кейин бир йил ичида уч ой).
16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ёки 12 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онаси ёки васийси учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил кўпи билан 14 календарь кунни ташкил этади (илгари камида 14 кун эди).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.