Собиқ Azon.uz нашри раҳбари Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Собиқ Azon.uz нашри раҳбари Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

У диний экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда айбланоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг UzNews.uz'гамаълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсунов Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган.

Маълумот учун, Мубашшир Аҳмад тафаллуси билан танилган Алишер Турсунов аввал Azon.uz нашри раҳбари бўлган. Шунингдек, у ижтимоий тармоқда диний масалаларда блогерлик билан ҳам шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь ойида Мубашшир Аҳмад Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб, озодликка чиққани эълон қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.