Ўқувчи қизлар сочини йиғмаганлиги сабабли директор уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган.
Мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган. Бунинг оқибатида улардан бири билан жанжаллашиб кетади.
Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.