Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президентининг 15 октябрдаги қарори билан сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраевга янги ўринбосарлар тайинланди.

Зокир Эшкурбонович Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари — Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. 2023 йилдан ҳозирга қадар у вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

Зокир Ишпулатов 1983 йил 24 июнда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти бакалавриатини, 2009 йилда мазкур институт магистратурасини тамомлаган. Фаолияти давомида вазирликнинг қатор тизим ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Миролимжон Каримжон ўғли Каримов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ҳисоб палатаси бош инспектори, шуъба мудири лавозимларида ишлаган.

Миролимжон Каримов 1977 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2002 йилда магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бешариқ туманидаги «Навбаҳор» улгуржи савдо базаси экспедитори лавозимида бошлаган. Фаолияти давомида хусусий сектор, банк, солиқ тизимларида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.