Режага кўра, у 31 октябрь, жума куни Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Икки президент ўртасидаги музокаралар Финляндия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, геосиёсат ва унинг Европа ва Марказий Осиё учун минтақавий оқибатлари, Россиянинг Украинадаги ноқонуний босқинчилик уруши; шунингдек, кўп томонлама тизимни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига бағишланади, дейилади хабарда.
Ташриф давомида Стубб бизнес форумда иштирок этиши, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)да маъруза қилиши ва ташқи сиёсат экспертлари билан учрашиши кутилмоқда.
Сўнгги бор Финляндия раҳбарларидан собиқ президент Мауно Койвисто 1992 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлганди.
Ўзбекистон ва Финляндия президентлари 9 сентябрь куни телефон орқали гаплашган, ўшанда Стуббнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.