Айрим импорт спорт товарларига божхона божида 50 фоизгача имтиёз берилади

Айрим импорт спорт товарларига божхона божида 50 фоизгача имтиёз берилади

Ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинганда, божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда. Фракция аъзолари қонун лойиҳаси муҳокамасига партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва тавсияларини билдирди.

Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ва нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эришилишини алоҳида таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, лойиҳани маъқуллади. Деб ҳабар бермоқда UzA нашри.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.