Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Афруза Ҳамдамова 9 имкониятдан 8,5 очко жамғарган ҳолда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У мусобақа давомида ишончли ва барқарор ўйини билан ажралиб турди.
Шунингдек, рапид йўналишида 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўзбекистонлик Исломбек Ҳусанов муносиб иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, Ҳуснорахон Ҳуснитдинова блиц йўналишида масалалар ечиш бўйича кумуш медалга сазовор бўлди.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.