Жорий йилги фестивалда 40 дан ортиқ давлатдан 100 дан зиёд фольклор жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир доирасида миллий кураш, от спорти, кўпкари каби анъанавий мусобақалар, шунингдек, халқ ўйинлари ва маиший ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилади.
Фестивальга тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилмоқда. Ташкилотчилар тадбирни юқори савияда ўтказиш ва халқаро меҳмонлар учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик жамоалар, шунингдек, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари тақдирланади.
Бойсун маданий муҳити халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. У илк бор 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида тан олинган ҳамда 2008 йилда ушбу ташкилотнинг Репрезентатив рўйхатига киритилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.