ЖЧ — 2026: Хорватия Панамани мағлуб этди ва илк ғалабасини қўлга киритди

ЖЧ-2026: Хорватия Панамани мағлуб этди ва илк ғалабасини қўлга киритди


Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг L гуруҳидан ўрин олган иккинчи тур учрашувида Хорватия терма жамоаси Панама устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Торонто шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ягона голга Анте Будимир муаллифлик қилди. Унинг аниқ зарбаси хорватларга мусобақадаги дастлабки уч очкони тақдим этди.

Ушбу учрашув яна бир муҳим воқеа билан ёдда қолди. Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич миллий жамоа сафидаги 200-ўйинини ўтказди. Шу тариқа тажрибали ярим ҳимоячи миллий термалар тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар қаторига кирди. Бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Португалия вакили Криштиану Роналду, Кувайт футболчиси Бадер Ал-Мутава ҳамда Аргентина юлдузи Лионель Месси олдинда бормоқда.

Ғалабадан кейин Хорватия терма жамоаси ўз ҳисобидаги очколар сонини учтага етказиб, гуруҳда учинчи ўринга кўтарилди. Гуруҳ пешқадамлари бўлиб турган Англия ва Гана терма жамоалари тўрт очкодан жамғарган.

Панама эса икки турдан кейин ҳам очко ишлай олмади. Натижада жамоа плей-офф босқичига чиқиш имкониятини йўқотди ва гуруҳда тўртинчи ўриндан юқорига кўтарила олмаслиги маълум бўлди.

Шу тариқа L гуруҳида ҳал қилувчи сўнгги тур олдидан плей-офф йўлланмалари учун кураш янада кескин тус олмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.