Тасдиқланган тартибга кўра, мазкур имтиёздан фойдаланиш учун тадбиркор MICE тадбири якунланганидан сўнг уч ой ичида Миллий туризм ягона платформаси орқали Туризм қўмитасига мурожаат қилиши керак.
Аризага тадбир дастури, харажатлар сметаси, электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн касса чеклари, банк тўлов ҳужжатлари ҳамда хорижий иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши лозим.
Туризм қўмитаси тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни давомида кўриб чиқади ва белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.