Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимга тайинланишига қадар Ўзбекистон маданият ва санъат институти ректори сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Кинематография агентлиги директори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Болалар контентини ривожлантириш марказига раҳбарлик қилган.
Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳоров маданият вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача «Ўзбекконцерт» муассасаси раҳбари лавозимида ишлаган.
Санжар Бахтиёрович Бобожонов ҳам маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввал у Президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмасида бош инспектор вазифасида фаолият юритган.
Айни пайтда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Мажитович Ахмедов ва Авазхон Бахадирович Тожиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Абдуллаевич Мажидов ҳамда Юсуфжон Камолдинович Усмонов эса маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мазкур тайинловлар мамлакат маданият соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган навбатдаги кадрлар янгиланиши сифатида баҳоланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.