Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда дастлабки маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан маълум қилинди.
Қайд этилишича, фожиа йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомобили ортидан боланинг тўсатдан йўлга югуриб чиқиши оқибатида содир бўлган. Шу вақтда ҳаракатланиб келаётган Tracker русумли автомобил болани уриб юборган.
Ҳодиса натижасида оғир тан жароҳатлари олган 6 ёшли бола воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.