Ташриф доирасида Ўзбекистон назорат органи раҳбарининг Озарбайжон Бош прокурори Камрон Алиев билан учрашуви режалаштирилган. Томонлар прокурорлик назорати соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилади.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон прокуратура органлари ўртасида ҳамкорлик дастурини имзолаш кутилмоқда. Мазкур ҳужжат икки мамлакатнинг соҳавий идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.