Бугунга қадар ўзбек аллалари ягона тизимда жамланмагани сабабли, айрим намуналарнинг унутилиб, йўқолиб кетиш хавфи мавжуд. Шу боис, лойиҳанинг асосий мақсади ҳудудларга хос аллаларнинг ўзига хос оҳанги, талаффузи ва ижро анъаналарини сақлаб қолишдан иборат.
Йиғилган намуналар “Алла” ягона миллий платформасига жойлаштирилиб, келажак авлодлар учун сақланади ҳамда фарзандига миллий аллаларни эшиттиришни истаган ота-оналар учун ишончли манба вазифасини ўтайди.
Айни пайтда ижодий гуруҳ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тасвирга олиш ишларини олиб бормоқда. Кейинги босқичларда экспедиция мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.