Ҳужжатга мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кучли иссиқ даврида ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши лозим. Хусусан, ишчилар саломатлигига хавф туғилган ҳолларда ишларни соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатиб туриш, зарурат туғилса эса ходимларни мослашувчан иш режимига ўтказиш тавсия этилган.
Шунингдек, иш берувчилар ходимларни етарли миқдорда ичимлик суви билан таъминлаши, сояда дам олиш жойларини ташкил этиши, шахсий ҳимоя воситаларини бериши ҳамда меҳнат ва дам олиш тартибини қайта кўриб чиқиши шарт.
Бундан ташқари, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки соғлиғига кўра бундай ишларни бажаришга яроқсиз деб топилган ходимларни ишга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Агар ходимнинг аҳволи иссиқ таъсирида ёмонлашса, унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
Давлат меҳнат инспекцияси ушбу талаблар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилишини таъкидлади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик назарда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.